Costa Concordia ҳалокати қурбонлари сони бешга етди

Италия қирғоқларида ҳалокатга учраган Costa Concordia кемаси бортида қутқарувчилар яна икки одам жасадини топишди.

Шундай қилиб, ҳалокат қурбонлари сони бешга етди.

Тўрт мингдан ортиқ йўловчи бўлган Costa Concordia кемаси жума куни тунда Италиянинг Гиглио ороли яқинидаги саёз қумликка тиқилиб ағнаган эди.

Ҳозирга қадар 15 одам бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда. Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.

Costa Concordia кема капитани қўлга олинган. Унга қотиллик содир этганлик, кемани ҳалокатга учратиш ҳамда кемада йўловчилар бўла туриб уни тарк этганлик каби айбловлар қўйилмоқда.