Сурия раҳбари яна авф эълон қилди

Сурия раҳбари Башар ал-Ассад мамлакатда март ойидан буён давом этаётган намойишлар чоғида содир этилган барча жиноятлар учун умумий авфни имзолади.

Давлат матбуотида бу ҳақда эълон этилган хабарномада келтирилишича, авф январ ойи охиригача таслим бўлган армия қочоқлари ва ноқонуний қуролларни топширган тинч намойишчиларга нисбатан қўлланади.

Ўтган йил мартида ғалаёнлар бошланганидан буён президент Ассад бир неча марта маҳбусларга авф эълон қилган.

Шунга қарамай, минглаб одам ҳануз қамоқхоналарда қолмоқда.