Покистонлик толиблар етакчиси ўлдирилганини рад этди

Покистондаги Толибон ҳаракати ўз лидери Ҳикматулла Масъуд ўлдирилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Масъуд 12 январ куни АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган учқичидан берилган зарбадан ҳалок бўлгани ҳақидаги Покистон махсус хизматларига таянилган хабарлар аввалроқ мамлакат матбуотида пайдо бўлган эди.

Хабарларда айтилишича, гўёки АҚШ ҳаво ҳужумларни Афғонистонга туташ Шимолий Вазиристонда амалга оширган.

Покистондаги Толибон ҳаракатининг аввалги етакчиси Байтулла Масъуд 2009 йилда ўлдирилган эди.