Costa Concordia ҳалокатида нобуд бўлганлар етти кишига етди

Italy -- Costa Concordia after the cruise ship with more than 4,000 people on board ran aground and keeled over off the Isola del Giglio, 14Jan2012

Италиянинг ғарбий қирғоқларида ҳалокатга учраган Costa Concordia кемасида тирик қолган йўловчиларни қидириш ишлари давом этмоқда.

17 январ куни кемада яна бир жасад топилди. Бу билан ҳалокат оқибатида нобуд бўлганлар сони етти кишига етди.

Қутқарувчиларга асосланиб "La Stampa" газетаси Интернет сайтида тарқатган хабарга кўра, топилган жасад ҳозирча кемадан олиб чиқилмаган.

Унга қадар Италиянинг соҳил посбонлари 25 йўловчи ва тўрт экипаж аъзоси бедарак йўқолганини маълум қилган эди.

Қутқарувчилар йўқолган одамларни қидириш ишларини давом эттирмоқда.

Бортида 4 минг 200 йўловчи бўлган Costa Concordia кемаси жумага ўтар кечаси Италиянинг Гиглио ороли яқинидаги саёз қумликка тиқилиб ағнаган эди.