АҚШ фуқароси Обамани ўлдиришга уринганликда айбланди

АҚШда 21 ёшли Оскар Ортега-Эрнандес президент Барак Обамани ўлдиришга уринганликда айбдор, деб топилди.

Бу ерда гап ўтган йил 11 ноябр куни Оқ уй ўққа тутилгани билан боғлиқ ҳодиса ҳақида бормоқда.

Оскар Ортега-Эрнандес Оқ уйга қарата винтовкадан икки марта ўқ узган.

Лекин ўша куни президент Барак Обама рафиқаси билан Калифорнияда эди, ҳеч кимга шикаст ҳам етмаганди.

Сешанба кунги маҳкамада Ортега-Эрнандес АҚШ Жиноят кодексининг 17-банди, жумладан, Америка президенти қароргоҳига шикаст етказганлик бўйича айбли, деб топилди.

Тергов давомида у Оқ уйга ҳужум қилиш учун Худо тарафидан юборилганини таъкидлаган.