Yahoo асосчиси Жерри Янг истеъфо берди

Yahoo Интернет ширкати асосчиларидан бири Жерри Янг истеъфо берди.

У ширкат раҳбарлари кенгаши ҳамраиси лавозимидан истеъфо бергани сабабларини очиқламади.

Ўз баёнотида Янг ўзини бошқа ишга бағишлаяжаги ҳақида айтган.

Yahoo ширкати раҳбарияти Янг ўз ихтиёрига кўра истеъфо берганини билдирди.

Yahoo ширкатининг икки ҳафта аввал тайинланган янги президенти Скотт Томпсон Жерри Янгни шижоат ва янги ғояларга тўлиб тошган инноватор, деб атади.

Жерри Янг 1995 йилда Дэвид Фило билан биргаликда Yahoo ширкатига асос солган ва 2007-2009 йилларда шу ширкатга раҳбарлик қилган.

Yahoo жаҳонда оммабоплиги бўйича Googleдан кейин иккинчи ўринда турадиган Интернет ширкатидир.

Yahoo шикатининг Интернет почта хизмати ўзбекистонлик фойдаланувчилар орасида ҳам оммалашган.