Россия Эронга нисбатан Ғарб санкцияларига қарши

Сергей Лавров

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эронга қарши жорий қилинган янги санкциялар мамлакат иқтисодини бўғиш ва Эронда халқ норозилигини келтириб чиқаришга қартилгани ҳақида баëнот берди.

Йиллик матбуот анжуманида гапирган Лавров БМТ санкциялари ўз потенциалини йўқотгани боис¸ Россия ҳукумати ядровий дастур борасидаги зиддиятда Эронга қарши санкция қўллаш ëндашувига қарши эканини таъкидлади.

- Ғарб давлатлари ва бошқа айрим давлатларнинг Эронга қарши бир томонлама жорий қилаëтган қўшимча санкцияларнинг ядровий қуролларни тарқатмаслик мақсадига мутлақо алоқаси йўқ. Бу ерда Эрон иқтисодини бўғиб¸ унинг аҳолиси турмуш тарзини ëмонлаштириш ва шу орқали оммавий норозилик туғилишига олиб келувчи жиддий чоралар ҳисоби олинган¸ деди Россия Ташқи ишлар вазири Лавров.

Москва дипломатлари раҳбари фикрича¸ Ғарб давлатларининг Эрон нефтига эмбарго жорий қилиш ҳаракати Теҳрон ҳукумати билан ядровий дастур устида бораëтган халқаро музокараларга жиддий зиëн еткизади.

Лавров шунингдек¸ Ғарб давлатларининг Эрон ядровий қурол яратишга уринмоқда¸ деган баҳона билан унга қарши ҳарбий ҳужум уюштириши халқаро майдонда катта фалокатга олиб келажагидан огоҳлантирди.