Қандаҳордаги портлашда 6 одам ўлди

Афғонистон жанубидаги Қандаҳор шаҳри халқаро аэропортида содир этилган ҳудкуш ҳужумида тинч аҳоли вакилларидан камида олти киши ҳалок бўлди.

Рсамийлар маълумотига кўра, аэропорт ҳудудида жойлашган АҚШ ва НАТОнинг ҳарбий базаси дарвозаси олдида ҳудкуш шахс ўзини портлатиб юборган.

Қандаҳорда жорий ой бошидан буён содир этилган портлашлар оқибатида камида 12 одам қурбон бўлди.

Чоршанба кунги қўшни Ҳилманд вилоятидаги иккита ҳужумда 16 одам ҳалок бўлгани хабар қилинди.