Туркманистоннинг "оқ" революцияси

Бердимуҳаммедов Ашхободда президент саройининг очилиш маросимида (2011 йил) болаларга совға улашмоқда.

Бердимуҳаммедов ҳукумат аъзолари билан учрашувда. Одатда туркман президентининг олдида оқ атиргуллар туради. 

Бердимуҳаммедов президент саройида туриб ҳукумат аъзолари видео конференциясида иштирок қилмоқда. Ҳаттоки қизил рангда бўладиган анънавий туркман гилами ҳам президентга мослаб оқ рангда қилинган.

Туркман президенти от устида суратга тушмаган бўлса¸ президентлик тўлиқ бўлмайди. Бердимуҳаммедов оқ рангли Ахал-теке айғир оти устида.  

29 июн куни Туркман газеталари Бердимуҳаммедовнинг туғилган кунига оқ кийимдаги суратини чоп қилишди.

Oқ ранг Туркманистон каби кўчманчилар бўлган давлатда ҳурматга лойиқ ранг ҳисобланади. Бердимуҳаммедов Руҳободда чўпон уйида.

Ашхободда 55 мактабда мактабнинг илк куни. Туркман пойтахтида кўплаб ота-оналар болаларни оқ рангдаги кийимлар билан кийинтириш борасидаги мактаб сўровини қабул қилган. 

Ëшлар Туркман пойтахтида янги бинонинг очилиш маросимида қўлларида оқ рангли шарлар билан  иштирок этишмоқда. Оқ ранг Марказий Осиëда озодалик ва бахт билан боғланади.  

Бердимуҳаммедов Ашхободда янги саройнинг очилиш маросимида. Оқ ранг туркман байрамларининг асосий рангига айланиб улгурган.

Дам олиш пайтларида ҳам Бердимуҳаммедов оқ рангни маъқул кўради. Суратда у оқ рангли кийимда велосипед ҳайдаб кетмоқда.

Туркман президенти Туркманбоши шаҳрида таътилда. Бердимуҳаммедов карьерасини Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиш докторлигидан бошлаган.

Бердимуҳаммедов ҳатто қўшиқ ҳам куйлади. У қўшиғини оқ рангли гитарада ижро этмоқда. Орқадаги ижрочилар ҳам оқ рангда кийинган ва чолғу асбоблари ҳам оқ рангда.