Мушаррафга ватанига қатмай туришлик тавсия этилди

Покистон собиқ президенти Парвез Мушаррафга ёрдамчилари ватанга қайтиш режасини тўхтатиб туришни тавсия қилган.

Лекин, ўз тарафдорларининг маслаҳатига қарамай Мушарраф ҳозирча Покистонга қайтиш қароридан воз кечмаган.

2008 йилда тарафдорлари парламент сайловида мағлубиятга учраши ва янги ҳукумат импичмент ҳақида пўпса қилиши ортидан генерал Мушарраф президентликдан истеъфо беришга мажбур бўлган эди.

Ўшандан буён Мушарраф Дубай ва Лондонда қочқинликда яшамоқда.

У 2013 йилда бўладиган парламент сайловига ҳозирлик кўриш учун шу ой оҳирида Покистонга қайтиши ҳақида жума куни билдирган эди.

Покистон Ички ишлар вазири Раҳмон Малик собиқ президент Мушарраф мамлакатга қайтса ҳибсга олиниши ҳақда билдирган.

Покистон прокуратураси Мушаррафни Беназир Бхуттога қарши 2007 йили амалга оширилган суиқасднинг олдини ололмаганликда айблаб келади.