Афғонистонда НАТО вертолёти ҳалокатга учради

Афғонистон жанубида НАТО етакчилигидаги халқаро тинчликпарвар кучларга қарашли вертолёт ҳалокатга учраган.

Халқаро тинчликпарвар кучлар вакилига кўра, пайшанба кунги ҳалокат оқибатида жабрланганлар бўлиши мумкин. Лекин, бу ҳақда ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда. Бу август ойидан буёнги иккинчи йирик вертолёт ҳалокатидир.

Афғонистон шарқида август ойида вертолёт ҳалокати оқибатида 30 ҳарбий ҳалок бўлган эди.