АҚШда Megaupload сайти ëпиб қўйилди

Megaupload.com сайти асосчиси Kim Schmitz.

Муаллифлик ҳуқуқлари бузилиш ҳолати юзасидан АҚШ тарихида бошланган энг йирик жиноий иш жараëнида Megaupload файл алмашинув сайти ëпиб қўйилди¸ етти шахс Интернет қароқчилиги билан боғлиқ расмий айблов асосида қамоққа олинди.

Бундай ҳаракатга жавоб тариқасида ҳакерларнинг Anonymous гуруҳи АҚШ Адлия вазирлиги¸ Америка Бадиий филмлар уюшмаси ва Америка Ëзув саноати уюшмаси веб сайтларига ҳужум уюштирди.

Кино ва мусиқа саноати сўрови асосида АҚШ Адлия вазирлиги бошлаган муаллифлик ҳуқуқи бор материаллар қароқчилигига қарши бошлаган жорий кураш АҚШ Конгресси Интернет қароқчилигини тўхтатишга қаратилган махсус қонунни муҳокама қилаëтган айни пайтга тўғри келди.

SOPA – Интернет қароқчилигини тўхтатиш акти деб номланган мазкур қонун лойиҳаси¸ Интернет ширкатлари ва мустақил мутахассислар фикрича¸ нафақат АҚШ¸ балки глобал миқëсда Интернет устидан цензура ўрнатишга хизмат қилади.

Конгрессга тақдим этилган қонун лойиҳасига норозилик тариқасида 18 январ куни Интернетдаги энг йирик энциклопедия – Wikipedia инглиз тилидаги асосий саҳифасини 24 соат қорайтириб қўйди¸ Google каби энг йирик Интернет ширкатлари ҳам ўз сайтида бу қонун оқибатларидан жамоатчиликни огоҳлантирди.