Туркия француз сенаторларига чақириқ йўллади

Франция сенаторларига мурожаат қилган Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмад Довутўғли уларни Усмонли турк империяси даврида арманиларнинг геноцид қилинганини рад этишни жиноятга чиқарувчи қонун лойиҳасини қўлламасликка чақирди.

Телевидение орқали қилган чиқишида Туркия дипломатлари раҳбари¸ француз сенаторларини¸ биринчи навбатда Европа қадриятларини ҳурмат қилишга даъват қилди.

“Агар мазкур қонун лойиҳаси маъқулланса¸ бу Франция маданияти тарихига қора доғ сифатида киради ва Туркия Францияга бу доғни ҳамиша эслатиб туради”¸ деди жумладан Аҳмад Довутўғли.

Франция парламентининг қуйи палатаси ўтган ой 1915 йилда Усмонли Туркиясида арманиларнинг оммавий қирғин этилганини рад этувчилар учун қамоқ жазоси белгилашни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллади.

Жорий ҳафта давомида Сенат қошидаги махсус қўмита сенаторларга президент Саркози ташаббусчиларидан бири бўлган бу лойиҳани қабул қилмасликни тавсия этди.

Мазкур қонун лойиҳаси душанба куни Сенатда овозга қўйилади.