Москва мэрияси мухолифат юриши режасига кўнмаяпти

Декабр ойида ўтказилган мухолифат юришида ўн минглаб россияликлар иштирок этди.

Москва мэри ўринбосари Александр Горбенкога кўра¸ Россия мухолифати “Ҳалол сайловлар учун” норозилик тадбирини ўтказиш учун сўраган жойлар¸ хавфсизлик нуқтаи назаридан¸ тасдиқланмаслиги мумкин.

Мухолифат 4 феврал куни Калужская майдони¸ Садовое халқаси ва Новый Арбат бўйлаб юриш қилиб¸ асосий митингни Манеж майдони ўтказишни режаламоқда.
Дастлабки режага кўра¸ 4 февралга белгиланган мазкур юришда 50 мингга яқин одамнинг иштирок этиши кутилмоқда.

Аммо шаҳар ҳокимияти норозилик тадбири ташкилотчиларидан намойиш куни ëки жойини ўзгартиришни сўрамоқда.

Мухолифат етакчилари билан ўтказилган учрашувда шаҳар расмийлари норозилик юриши учун Андреевский кўпригидан Фрунзе соҳилигача бўлган йўналишни¸ митинг учун эса¸ Лужникини таклиф қилди.

Аммо юриш ва митинг ташкилотчилари¸ ҳозирча на тадбир куни ва йўналишини ўзгартиришга рози бўлмаëтир.

Ташкилотчилар сайловлардаги сохтакорликларга қарши тадбирни СССР конституциясидан КПССнинг етакчилик роли ҳақидаги моддани олиб ташлаш талаби билан 22 минг кишилик норозилик тадбири ўтказилганига 22 йил тўладиган 4 февралдан ўтказиш ўта муҳим эканини таъкидламоқдалар.