ҲРУ ташкилоти янги ҳисобот чиқарди

Ҳюман райтс уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти 22 январ куни эълон қилган 2012 йилги ҳисоботида халқаро ҳамжамият Яқин Шарқ минтақасидаги сиёсий Исломдан қўрқиш туйғусини енгиши кераклигини билдирди.

Ташкилот ҳисоботида Исломий партиялар нуфузи ошиб бораётганига писанд қилмаслик демократик принципларга зид экани урғуланган.

Ҳюман райтс уотч ташкилоти раҳбари Кеннет Рос Мисрдаги исломчилар қарашидан умуман қониқишини маълум қилган.

Бироқ Рос уларнинг демократик мақсадлари Мусулмон Биродарлиги мамлакатни қандай йўл орқали бошқаришида акс этишини таъкидлаган.