Афғон аёли олти эгизак туғди

Афғонистоннинг Балх вилоятида Сарагул исмли ёш аёл 24 январга ўтар кечаси олти чақалоқни дунёга келтирди.

Балх вилояти Соғлиқни сақлаш департаменти бошлиғи доктор Мирвоис Раби Озодликка чақалоқларниг 3 нафари қиз, 3 нафари ўғил эканини маълум қилди.

Шифокорга кўра, чақалоқларнинг ҳаммаси соғлом ва ўзини яхши ҳис қилмоқда.

Улар Балх Марказий туғруқхонасидаги махсус хонада сақланмоқда. Доктор Раби илк бор фарзанд кўрган Сарагулнинг ҳам аҳволи яхши, деди.

Бирданига олти фарзандли бўлган ота-она камбағал бўлгани учун чақалоқларни қандай катта қилишларини ўйлаб бошлари қотмоқда.

Тафсилотлар кун давомида.