Давосда Бутунжаҳон иқтисодий форуми очилади

Давос форумида евронинг қадрсизланиши мавзуси асосий масалалардан бири бўлади.

Бугун Швейцариянинг Давос шаҳрида очиладиган Бутунжаҳон иқтисодий форумида дунёнинг турли мамлакатларидан келган 2600 сиёсатчи ва бизнес соҳаси фаоллари иштирок этади.

Евроҳудуддаги иқтисодий бўҳрон ва унинг жаҳон иқтисодиётига салбий таъсири форум кун тартибидаги асосий масалалардар бири бўлади.

Шунингдек, ривожланаётган Хитой масаласи ҳамда молиявий бозорни бошқариш, иқтисодий ислоҳатлар мавзулари муҳокама этилиши кутилмоқда.