Ливия исёнчилари қўлида 8500 маҳбус бор

Бугунги кунда ливиялик исёнчилар қўлида 8500 атрофидаги маҳбус қолмоқда.

Бу ҳақда хабар қилган БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Нави Пиллейга кўра, улар қийноққа тутилаётгани ҳақида маълумотлар бор.

- Марказий ҳукумат томонидан назоратнинг йўқлиги зўравонликлар ва қийноқларни рағбатлантирмоқда. Ходимларим бу каби ҳолатлар ўзлари кўздан кечирган маҳбуслар лагерларида содир бўлаётгани ҳақида ташвишли маълумот олишди, деди Нави Пиллей.

Шунингдек, БМТ Ливияда қуролли тўқнашувлар кўпаётганидан хавотир билдирди.
Жорий ҳафтада Бани-Валид шаҳрида тўқнашувлар бўлиб ўтди.