НКМК корхона раҳбарига қарши жиноий иш очилганини инкор қилди

Навоий кон-металлургия комбинати (НКМК) корхона Бош директори Қувондиқ Санақуловга қарши жиноий иш очилгани ҳақидаги маълумотни инкор қилди.

Корхона матбуот хизмати эълон қилган баёнотга асосланиб Ўзбекистондаги Интернет нашрлари Қувондиқ Санақулов Навоий кон-металлургия комбинати раҳбари лавозимида ўз фаолиятини давом эттираётганини хабар қилди.

Айни пайтда, у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосидир.

27 январ куни Россиядаги айрим нашрлар Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонаси Бош директори Қувондиқ Санақуловга қарши жиноий иш очилгани ҳақида хабар тарқатган эди.