Шарқий Европада ўнлаб одам совуқдан ўлди

Шарқий Европа давлатлари бўйлаб бошланган қаттиқ совуқ ва қалин қор туфайли ўлганлар сони ортиб бормоқда.

Украина Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра¸ кейинги бир неча кун ичида мамлакатда камида 18 одам совуқдан қотиб ўлган¸ 500 дан ошиқ одамга совуқ уриш туфайли тиббий ëрдам кўрсатилган.

Ҳаво ҳарорати -26 даражага тушган Полшада жума кундан бери камида 10 одам совуқдан ўлди. Болгариянинг 28 минтақасидан 25 тасида совуқ туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Чехиянинг шарқий Опава шаҳарчасида ҳам далада совуқдан қотиб қолган одам жасади топилди.

Метереологлар¸ Шарқий Европадаги совуқ ҳаво оқимининг ҳали анча давом этажагидан огоҳлантирмоқда.