Латвияда рус тили мақоми бўйича референдум ўтказилмоқда

Латвияда рус тилига иккинчи давлат тили мақомини бериш бўйича референдум ўтказилмоқда.

Латвияда яшовчи икки миллион аҳолининг қарийб учдан бир қисмини этник руслар ташкил қилади.

Улар фуқаролик олиш ёки давлат идораларида ишлаш учун латиш тилидан имтиҳон топшириш кераклиги хусусида шикоят қилиб келадилар.

Референдум бўлиб ўтди, деб ҳисобланиши учун унда 50 фоиздан кўп сайловчи иштирок этиши лозим.

Бироқ Латвиядаги мухбирларга кўра, референдумда овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 50 фоизидан кам қисми иштирок этиши кутилмоқда.

Москва Латвиядаги референдум жараёнини диққат билан кузатмоқда.