Расмуссен: НАТО кучлари Афғонистондан режага мувофиқ олиб чиқилади

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш масъулияти, режага мувофиқ, 2014 йил охирига қадар Афғонистон кучларига топширилишини маълум қилди.

НАТО раҳбари вилоят ва туманларни ўз ичига олган сўнгги босқич “2013 йил ўртасида” бошланишини қўшимча қилди.

Ўтган ҳафта Франция Президенти Николя Саркози француз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш тезлаштирилишини айтиб НАТОдан жанговор амалиётларни 2013 йилда тўхтатишни сўраган эди.

Афғонистондаги қатор минтақа ва шаҳарлар назорати ўтган йилдан афғон кучлари иҳтиёрига топширилган.