БМТ Хавфсизлик кенгаши Сурия масаласини муҳокама қилмоқда

Араб Лигаси БМТ Хавфсизлик кенгашини Сурияда олиб борилган кузатув натижалари билан таништирди.

Араб Лигаси Бош котиби Набил ал-Арабий ва ташкилотнинг Сурия бўйича қўмитаси раҳбари, Қатар Бош вазири Шайх Ҳамад бин Яссим ал-Таний Хавфсизлик кенгаш аъзоларига Суриядаги вазият ҳақида батафсил гапириб бердилар.

Европа ва араб давлатлари тақдим қилган резолюция лойиҳасида Сурияда сиёсий ҳокимият ўзгариши ҳақида Араб Лигаси ишлаб чиққан режа қўллаб-қувватланган.

Йиғилишда АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон, Франция ва Британия Ташқи ишлар вазирлари ҳам қатнашдилар.

Россиянинг БМТдаги элчиси Виталий Чуркин Россия режим ўзгариши назарда тутилган резолюцияни қўллаб-қувватламаслигини айтди.