БМТ делегациясининг Эронга сафари тугади

Халқаро атом энергияси агентлиги делегацияси раҳбари Ҳ.Накертц.

Халқаро атом энергияси агентлиги делегациясининг Эронга уч кунлик сафари тугади.

БМТ вакиллари Эроннинг ядровий дастури борасида Теҳрон расмийлари билан 31 январ куни олиб борган сўзлашувида аввалги кунлардаги каби олдинга силжиш бўлмади.

Эрон матбуоти томонлар музокараларни давом эттиришга келишиб олганини билдирди.

Форс ахборот агентлиги сўзлашувлар “конструктив” бўлганини хабар қилди.

ISNA ахборот агентлигига кўра, БМТ вакиллари Эроннинг ядровий объектларини бориб кўрмаган.

На Эрон ва на БМТ агентлиги музокараларда қандай масалалар муҳокама қилинганини ошкор қилмади.

Халқаро атом энергияси агентлиги делегациясининг чоршанба куни эрталаб Вена шаҳрига етиб келиши режаланган.