Афғонистондаги халқаро кучлар 2013 йилда жанговар миссияни тугатади

АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта Афғонистондаги АҚШ ва бошқа халқаро кучлар ўзининг жанговар миссиясини 2013 йилда тугатиб, афғон ҳарбийларини тайёрларликдан ўтказиш вазифасини бажаришга киришишини маълум қилди.

Панетта хорижий қўшинлар хавфсизликни таъминлаш вазифасини 2014 йилгача Афғонистон кучларига топширишига умид билдирди.

АҚШ Мудофаа вазири 1 феврал куни Брюсселда журналистларга: "Биз Ироқда шундай иш қилдик ва Афғонистонда ҳам шундай йўл тутамиз", деди.