Доку Умаров Россия фуқароларига ҳужум тўхтатилишини билдирди

Доку Умаров.

Кавказ амирлиги номли исломий гуруҳ раҳбари Доку Умаров ўз жангчиларига Россия фуқароларига қарши ҳужумларни вақтинча тўхтатиб туриш ҳақида буйруқ берди.

Жума куни Кавказ центр Интернет саҳифасига қўйилган тўрт дақиқалик мурожаатида Доку Умаров Россиядаги кейинги сиëсий жараëнлар жамоатчилик Владимир Путиннинг “чекист” режимини қўлламаслиги ва Россия халқининг ўзи бу режим қўлида гаровда қолганини кўрсатганини айтади.

Умаров ўз жангчилари Ислом ақидаларидан келиб чиқиб Путиннинг мусулмонларга қарши урушини қўлламайдиганларга зиëн еткизмаслиги лозимлигини айтади.

Россия ҳукуматига қарши ҳужум уюштирадиган ҳар қандай гуруҳ¸ Умаровнинг таъкидича¸ оддий фуқароларга зиëн еткизмасликнинг режасини қилиши лозим.

Умаров¸ ўз гуруҳи учун Россия ҳарбий ва хавфсизлик кучлари¸ Чеченистоннинг москвапараст раҳбарлари асосий нишон бўлиб қолажагини билдирди.