Россия мухолифати “Ҳалол сайловлар” намойишига тараддуд кўрмоқда

Бугун Россиянинг Москва ва бошқа шаҳарларида мухолифат гуруҳларининг “Ҳалол сайловлар” шиори остидаги намойишлари бўлади.

Мамлакат шарқидаги бир қатор шаҳарларда мухолифат намойишлари аллақачон бошланган.

Жумладан, Владивостокда 200га яқин одам шаҳар маркази кўчалари бўйлаб юриш қилган.

Хабаровскда 500дан ортиқ одам 4 декабр кунги парламент сайловида сохтакорликларга йўл қўйилганини қораловчи шиорлар ёзилган плакатлар билан кўчага чиққан.

Бугун намойишларнинг энг йириги Россия пойтахти Москвада бўлиши кутиляпти.

Изғиринга қарамай мухолифат 50 мингдан ортиқ одамни кўчага олиб чиқиш ҳаракатида.

4 декабр сайловларида Путиннинг Ягона Россия партияси ғолиб чиққан ва парламентдан кўп ўринларни эгаллаган эди.

Мухолиф гуруҳлар сайлова кўплаб сохтакорликларга йўл қўйилганини иддао қилади.