Туркман фаолига босимлардан хавотир билдирилди

Маркази Брюсселда жойлашган Инсон ҳуқуқлари учун халқаро ҳамкорлик, деб аталувчи ташкилот Туркманистонда фуқаролик жамияти фаолларидан бири Наталя Шабантсга нисбатан ҳукуматнинг давомли босимлари ҳусусида хавотир билдирди.

Баёнотда айтилишича, жума куни Шабантс хонадони эшиги олдига номаълум кимсалар қўйнинг қонга беланган калласини қўйиб кетишган.

Шабантс Озодлик радиосининг туркман ҳизматига интервью берганидан бир кун ўтиб бу ҳодиса рўй берди.

Инсон ҳуқуқлари гуруҳи ҳукумат шу йўл билан танқидчи фаолни қўрқитишга уринмоқда, деб ҳисоблайди ташкилот.

Инсон ҳуқуқлари гуруҳига кўра, Наталя Шабантсни қўрқитишга уринишлар биринчи марта кузатилаётгани йўқ.