Миср: Намойишчилар солиқ идораси биносига ўт қўйди

Миср пойтахти Қоҳирада ҳукуматга қарши намойишда иштироқ этаётган одамлар солиқ хизмати биносига ўт қўйди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, мамлакатни Олий ҳарбий кенгаш бошқараётганига қарши намойишлар Қоҳирада бир неча кундан бери давом этмоқда.

Пайшанба куни пойтахтдаги Ички ишлар вазирлиги биносини қўриқлаётган полиция кучлари ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар рўй берди.

Қарама-қаршилик оқибатида ўнлаб одам жароҳатлангани айтилмоқда.