Қандаҳорда етти киши ҳужум қурбони бўлди

Афғонистоннинг Ҳелманд вилоятида амалга оширилган худкуш ҳужум, 2012 йил, 26 январ.

Афғонистон жанубидаги Қандаҳор шаҳрида 5 феврал куни автомобилга ўрнатилган бомба портлагани оқибатида етти киши нобуд бўлди, 16 киши яраланди.

Ҳужум Қандаҳор шаҳар полицияси бош қароргоҳининг автомобиллар тўхтайдиган жойида амалга оширилди.

Афғонистон Ички ишлар вазирлиги ўлганларнинг уч нафари полиция ходими, тўрт нафари фуқаролар эканини билдирди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот котиби яраланган 16 кишидан олти нафари полиция ходими 10 нафари тинч аҳоли вакиллари эканини маълум қилди.

26 январ куни Ҳелманд вилоятида ҳам худкуш шахс автомобилга ўрнатилган бомбани портлатган эди.