Европада совуқдан ўлган одамлар сони кўпаймоқда

Европа давлатларида қаҳратон совуқдан ўлганлар сони 175 кишига етди.

Британияда қалин қор ёққани оқибатида мамлакатнинг марказий ва ғарбий минтақаларида электр таъминотида узилишлар рўй берди.

Лондоннинг Хитроу аэропортида 30 фоиз самолётлар парвози бекор қилинди.

Қалин қор сабабли Италиянинг Флоренция шаҳрида транспорт қатнови фалаж ҳолатга келди.

Украинада ҳаво ҳарорати Целзий ўлчови бўйича -30 даражага пасайди.

Январ ойи охиридан бери Украинада совуқдан ўлган одамлар сони 131 кишига етди.

Украина Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, тана аъзоларини совуқ урган икки мингдан ортиқ одам шифокорларга мурожаат қилган.

Улардан 1800 нафари касалхоналарга ётқизилган.