Руминия Бош вазири истеъфо берди

Руминияда давомли кўча намойишлари ортидан бош вазир Эмил Бок истеъфо берган ва ҳукуматни тарқатиб юборган.

Жаноб Бок мамлакатда юзага келган сиёсий-ижтимоий тарангликни юмшатиш мақсадида шундай қарорга келганини билдирди.

Руминияда ҳукуматнинг иқтисодни жиловлаш борасида таклиф этаётган дастури аҳолининг кескин норозилигига сабаб бўлаётган эди.

Жумладан Бок ҳукумати мамлакатни иқтисодий бўхрондан олиб чиқиш учун давлат хизматчиларининг ойликларини 25 фоизга камайтириш, нафақаларни музлатишни таклиф этаётган эди.

Иқтисодни қаттиқ назорат қилиш Халқаро валюта жамғармаси қўйган бош талаблардан эди.