Швейцария арманлар геноцидини инкор қилган турк вазирини тергов қилмоқда

Швейцария прокуратураси Туркиянинг Европа Иттифоқи билан алоқалар бўйича вазири ўтган аср бошида арманларнинг қатлиом қилингани геноцид бўлганини инкор қилгани юзасидан текширув бошлади.

Матбуот хабарларига кўра, Ағаман Боғис яқинда Швейцарияга қилган ташрифи чоғида “қани келиб мени ҳибсга олсинларчи”, дея арманлар геноцидини инкор қилган. Швейцария қонунларига кўра, Биринчи жаҳон уруши даврида 1,5 миллионга яқин арманларнинг ўлдирилгани геноцид бўлганини инкор қилиш жиноят ҳисобланади.

Туркия арманларга қарши систематик кампания олиб борилганини инкор қилиб келади.
Туркия Ташқи ишлар вазирлигининг шахси сир қолишини истаган расмийсига кўра, Анқара Швейцария элчисини чақиртириб, мазкур тергов “номақбул” эканини билдирган.