АҚШ генерали Покистонга боради

АҚШ армияси Марказий қўмондонлиги бошлиғи генерал Жэймс Маттис феврал ойида Покистонга сафар қилади.

АҚШ расмийларига кўра, ташрифдан мақсад ўзаро муносабатларни яхшилашдан иборат.

Покистон армияси қўмондони генерал Каяни билан мулоқоти чоғида Маттис НАТО учқичлари Афғонистон чегарасида амалга оширилган ҳужумда покистонлик 24 аскар нобуд бўлгани юзасидан олиб борилаётган текширув масаласини муҳокама этиши кутилмоқда.

26 ноябр кунги ҳаво ҳужумидан кейин Исломобод Афғонистондаги халқаро кучларга мўлжалланган юкларнинг Покистон ҳудуди орқали олиб ўтилишини тўхтатиб қўйган.