Медведев сайловлар олдидан хавфсизлик чораларни кучайтиришни буюрди

Россия Президенти Дмитрий Медведев Федерал хавфсизлик хизмати раҳбариятига президент сайлови олдидан экстермистлар тайёрлаётган “провокацияларни топиб, бартараф қилишни” буюрди.

Медведев бу ҳақда сешанба куни ФСБнинг бош қароргоҳида гапирди.

Бундан бир неча кун аввал Шимолий Кавказдаги исломий исёнчилар етакчиси Доку Умаров ўз ихтиёридаги жанггариларга Россияда тинч фуқароларга ҳужум қилишни тўхтатишни буюрди. Ўз қарорини Умров Россия фуқаролари бош вазир Владимир Путинни қўллаб-қувватламаётгани билан изоҳлади.

Москванинг Кавказдаги ҳарбий кампанияси муаллифи ҳисобланган Путин 4 мартга белгиланган президент сайловида ғалаба қилиши башорат қилинмоқда.