Назарбоев Германия билан 2 млрд еврога тенг келишувлар имзоламоқчи

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Германияга икки кунлик сафарини бошламоқда.

Назарбоевнинг Германия сафари давомида икки давлат ўртасида 2 миллиард еврога тенг савдо ва иқтисодий келишувларнинг имзоланиши кутилмоқда.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигига кўра, келишувлар, жумладан хом ашё, саноат ва технология соҳаларига доир бўлади.

Бу Жанаўзенда 16 кишининг ҳалок бўлишига сабаб бўлган тўқнашувлардан бери Назарбоевнинг хорижга қилаётган биринчи сафаридир.

Жанаўзендаги воқеалардан кейин мухолифат вакилларииннг ҳибсга олиниши Назарбоев ҳукуматига нисбатан танқидларга сабаб бўлди.

Қозоқ фаоллари Назарбоевнинг ташрифи давомида Берлинда норозилик намойишлари уюштиришга чақирди.