Европа давлатлари Суриядан элчиларини чақириб олди

Европанинг қатор давлатлари ва Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгаши аъзолари Суриядан ўз элчиларини чақритириб олишларини эълон қилди.

Сурияда давом этаётган зўравонликлар сешанба куни яна одамлар ўлимига сабаб бўлди.
Олти давлат аъзо бўлган Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгаши шунингдек ўз пойтахтларидан Сурия элчиларини чиқариб юборишларини маълум қилди.

Кенгаш эълон қилган баёнот Сурияда қуролсиз одамларнинг оммавий тарзда ўлдирилишини қораланди.

Италия, Франция, Испания ва Ҳолландия ҳукуматлари сешанба куни Дамашқдаги элчиларини чақиртириб олди. Душанба куни АҚШ билан Британия ҳам элчиларини чақириб олган эди.

Франция Ташқи ишлар вазирилиги баёнотида мазкур қарор Дамашқ ҳукуматига “мужда” бўлиши керак, дейилади.

Ғарб давлатлари дипломатик демарши Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Дамашқда президент Башар ал-Ассад билан 11 ойдан бери давом этаётган низони тўхтатишга қаратилган музокараларни ўтказаётган пайтга тўғри келди.