Сурия армияси Ҳомсни ўққа тутишни давом эттирмоқда

Беш кундирки Сурия қўшинлари Ҳомс шаҳрида аҳоли яшайдиган ҳудудларни ўққа тутишни давом эттирмоқда.

Бу ҳақда хабар қилган қароргоҳи Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари маркази вакилларига кўра, Ҳомсдаги сўнгги ҳужумда камида 47 одам ҳалок бўлган.

Ҳукумат қўшинлари ракета ва миномётлардан Ҳомсни тўхтовсиз ўққа тутаётгани хабар қилинмоқда.

7 феврал куни Башар ал-Ассад Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувда, қон тўкилишига барҳам бериш учун Суриядаги барча сиёсий кучлар билан музокара олиб боришга тайёр эканини айтган эди.