Уч ҳинд вазири порно филм учун ишдан кетди

Ҳиндистоннинг Кларнатака штатида уч вазир ҳукумат йиғилишларидан бирида порнографик филм томоша қилгани учун ишдан бўшатилди.

Кларнатака губернатори Ҳамкорлик ишлари вазири, Оналик ва болалик ишлари вазири ва Портлар бўйича вазирни истеъфога чиқарди.

Сешанба куни маҳаллий телеканал орқали уч вазирнинг ҳукумат йиғилиши пайти Iphone телефони орқали порнографик филм томоша қилиб ўтиргани ҳақидаги тасвирларни намойиш қилди.

Ҳиндистонда порнографик филмлар қонун бўйича тақиқланган.