Туркия Сурия бўйича халқаро конференция ўтказишни таклиф қилмоқда

Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмад Довутўғли.

Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмад Довутўғли ўз мамлакати Суриядаги бўҳронни ҳал этиш бўйича халқаро конференцияга мезбонлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Чоршанба куни Анқарада Reuters агентлиги билан суҳбатда Довутўғли мазкур масала БМТ Хавфсизлик кенгаши ичида ҳал этилмаса, бўҳронни бартараф қилиш истагида бўлган давлатлар президент Башар ал-Ассад кучлари ҳужумига дуч келаётган Сурия халқига бирдамлик муждасини юборишнинг бошқа йўлларини қидириши керак, дея таъкидлади.

Айни пайтда, Россия Бош вазири Владимир Путин Сурия халқи ўз тақдирини ўзи ҳал этиш кераклигини айтиб, Ғарбни “бургага аччиқ қилиб, кўрпага ўт қўйиш” қабилида ҳаракат қилмасликдан огоҳлнатирди.