HRW: Ироқда йил бошидан буён 65 одам қатл этилган

АҚШда жойлашган Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ироқ ҳукуматини мамлакатда йил бошидан буён 65та ўлим жазоси ижро этилгани учун танқид қилди.

Халқаро ташкилотга кўра, Ироқ судлов тизими талай нуқсонларга эга, кўп холларда айбланувчилардан иқрор терговчиларнинг босими остида олинади.

Human Rights Watch Ироқ ҳукуматини ўлим жазосига зудликда мораторий эълон қилишга чақирди.