Ал-Қоида раҳбари Сурия партизанларига ёрдам беришга чақирди

Ал-Қоида террор гуруҳи раҳбари Айман Аз-Завоҳирий.

Ал-Қоида раҳбари Айман Аз-Завоҳирий араб давлатлари мусулмонларини Сурия президенти Башар Ал-Ассад режимини ҳокимиятдан ағдариш учун қуролли кураш олиб бораётган партизанларга ёрдам беришга чақирди.

Интернетга қўйилган саккиз дақиқалик видеомурожаатида Аз-Завоҳирий Туркия, Ироқ, Ливан ва Иорданиядаги мусулмонларни партизанларга ёрдам бериш учун Сурияга боришга даъват қилган.

Мисрда туғилиб ўсган Айман Аз-Завоҳирий Башар Ал-Ассад режимига қарши курашда Ғарб ёки Араб давлатлари ҳукуматларига орқа қилмаслик кераклигини таъкидлаган.

АҚШнинг махсус кучлари 2011 йил май ойида Покистонда ўтказган рейдда Уссама Бин Ладинни ўлдирганидан сўнг Айман Аз-Завоҳирий Ал-Қоида террор тармоғи қўмондонлигини ўз зиммасига олган.