Араб Лигасининг Сурия бўйича кузатувчилар миссияси раҳбари истеъфога чиқди

Араб Лигасига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг Қоҳирада бўлиб ўтаётган йиғилишда Судан генерали Муҳаммад Ал-Дабининг истеъфоси қабул қилинди.

Ташқи ишлар вазирлари йиғилишида Суриядаги зўравонликларга чек қўйиш масаласи муҳокама этилмоқда.

Зўравонликлар авж олаётгани боис Араб Лигаси кузатувчилар миссияси январ ойида Сурияни тарк этган эди.

Иорданиянинг собиқ Ташқи ишлар вазири Абдул Илаҳ Хатиб Сурия бўйича Араб Лигасининг махсус вакили лавозимига янги номзод қилиб кўрсатилди.