Бали портлашида айбланган шахс судга келтирилди

2002 йилда Индонезиянинг Бали оролида 202 киши ҳаётига зомин бўлган портлашни уюштиришда айбланган Умар Патек устидан суд бошланди.

У ўтган йили январ ойида Покистоннинг Абботобод шаҳарчасида ҳибсга олинган эди. Ўша кезда бу шаҳарда Ал-Қойда етакчиси Усама бин Лодин ҳам АҚШ ҳарбийлари томонидан ўлдирилган.

Умар Патек устидан маҳкама Индонезия пойтахти Жакартада ўтмоқда.

Унинг Ал-Қойданинг Жанубий шарқий қаноти кўрилган Жамоати Исломия ташкилотига аъзо бўлгани айтилади.

Суд жараёнининг 4 ойдан ортиқ давом этиши тахмин қилинмоқда.

Маҳкамада 86 гувоҳ тингланиши режалаштирилган.