Буюк Британияда радикал уламо қамоқдан чиқди

Абу Қатада.

Буюк Британияда қамоқда сақланаётган радикал уламо Абу Қатада гаров эвазига қамоқдан чиқарилди.

Британия матбуотига кўра, эндиликда Абу Қатада уй қамоғида сақланади.

Ал-Қоида террористик гуруҳи билан яқин алоқада айбланган Қатада олти йилдан кўпроқ қамоқда сақланди.

Қатада Иорданияда терроризмда айбланган ва Британия уни Иорданияга депортация қилишга ҳаракат қилди.

Бироқ Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Қатада қийноқларга тутилишидан хавотир билдириб, унинг депортация қилинишига йўл қўймаган эди.