Исроил ҳукумати Эронни террорчиликда айбламоқда

Банкокдаги ҳужумдан сўнг икки эронлик ҳибсга олинди.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу Эроннинг Исроил дипломатларига уюштирган ҳужуми режимнинг террорчилик амалиëтларига алоқадорлигини фош этгани ҳақида баëнот берди ва халқаро ҳамжамиятни Теҳрон режимини жиловлашга чақирди.

Чоршанба куни мамлакат парламенти олдида чиқиш қилган Нетаняҳу¸ Ҳиндистон ва Грузияда Исроил дипломатларига қарши уюштирилган суиқасдлар ортида Эрон турганини даъво қилди.

Исроил ҳукумати раҳбари Эроннинг террорчилик амалиëтлари бошқа давлатларга ëйилишидан олдин уни тўхтатишга чақирди.

Эрон душанба куни Деҳли ва Тбилисида¸ сешанба куни эс Таиланд пойтахтида Исроил дипломатларига уюштирилган ҳужумларда ўз қўли борлиги ҳақидаги Исроил иддаоларини рад қилмоқда.

Банкокдаги ҳужум ортидан икки эронликнинг ҳибсга олингани билдирилди.