Латвияда рус тили мақоми бўйича референдум ўтказилмоқда

Рига шаҳрида чоп этиладиган рус тилидаги газеталар, 2012 йил 17 феврал.

Латвияда рус тилига иккинчи расмий тил мақомини бериш бўйича референдум ўтказилмоқда.

Фуқаролар “Латвия Республикаси Конституциясига тузатишлар киритилишини хоҳлайсизми”, деган саволга жавоб беришлари керак.

Латвия парламентининг декабр ойидаги йиғилишида депутатлар рус тилига иккинчи давлат тили мақомини бериш таклифини маъқулламаган.

Таҳлилчилар 18 феврал кунги референдумда ҳам айни таклиф қабул қилиниши эҳтимолдан йироқ деган фикрда.