Ироқ полицияси академиясида 15 киши ҳужум қурбони бўлди

Ироқ пойтахти Бағдоддаги полиция хизматига сафарбарлик марказида портлаш рўй бергани оқибатида 15 киши нобуд бўлди.

Ироқ полицияси портлаш Бағдод шарқидаги Ички ишлар вазирлиги биносига яқин жойлашган Полиция академиясидан одамлар чиқиб кетаётган пайтда туш вақтида амалга оширилганини маълум қилди.

Хабарларга кўра, ҳужум оқибатида 21 киши яраланган.

Касалхона расмийлари талафотлар сонини тасдиқлади.