Эрон Британия ва Франция ширкатларига нефт сотиш тўхтатилганини эълон қилгани жаҳон бозорида нефт нархининг кўтарилишига сабаб бўлди.
20 феврал куни Осиё биржаларида бир баррел нефт нархи қарийб 105 долларга етди.
Теҳроннинг ядровий дастури борасида Эронга босимни кучайтириш учун Европа Иттифоқи 1 июлдан бошлаб Эрон нефтига санкциялар жорий қилган.
Бунга жавобан 19 феврал куни Эроннинг Нефт вазирлиги Британия ва Франция ширкатларига нефт сотишни тўхтатгани, аммо “бошқа мижозларга” нефт етказишни давом эттиришини эълон қилди.
Хабарларга кўра, Британия ва Франция Эрон нефтидан жуда кам ёки умуман фойдаланмайди.
Эрон нефтининг тахминан 20 фоизи 27 давлат аъзо бўлган Европа Иттифоқининг бошқа давлатларига экспорт қилинади.