Москвада ўзбекистонлик чавақлаб кетилди

Душанба куни Москвада 7 жойидан пичоқланиб тирик қолган Ўзбекистон фуқароси шифохонага ётқизилди.

Душанба куни Москванинг Раменки тумани Довженко кўчасидаги 4 уй ёнидаги озиқ-овқат дўкони орқасида оғир яраланган шахс аниқланди.

Кейинроқ етти жойидан пичоқланган бу шахс 1986 йилда туғилган ва исми ошкор этилмаётган Ўзбекистон фуқароси эканлиги аниқланган.

Воқеа жойига етиб келган тез ёрдам машинасида Ўзбекистон фуқароси оғир аҳволда шифохонанинг реанимация бўлимига олиб кетилган.

Олинган дастлабки маълумотларга кўра, жиноят миллатчилар томонидан содир этилган бўлиши мумкин.

Тергов жойида Никулино туман оператив-қидирув бўлими ходимлари томонидан тафтиш ишлари олиб борилмоқда, содир этилган жиноятнинг сабаблари аниқланмоқда.